Ўзбекистон | 14:45 / 05.12.2018
15594
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2019 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рўйхатига киритилди

Фото: KUN.UZ

Airbnb Ўзбекистонни 2019 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рўйхатига қўшди.

Ўзбекистон, Тайвань ва Мозамбик сервис томонидан мамлакат сифатида тавсия этилган ягона йўналишларга айланди. Бошқа ўринларни аниқ шаҳарлар ёки ҳатто жойлар эгаллади.

Сервис Ўзбекистонга ташриф буюришни маслаҳат берган, сабаби бу ерда ЮНEСКО рўйхатига киритилган қатор шаҳарлар бор, уларда қадимий ислом меъморчилиги билан танишиш мумкин.

Тўла рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

1. Каикоура, Янги Зеландия
2. Сяминь, Хитой
3. Пуэбла, Мексика
4. Нормандия, Франция
5. Грейт-Смоки-Маунтинс Миллий боғи, АҚШ
6. Буэнос-Айрес, Аргентина
7. Аккра, Гана
8. Мозамбик
9. Ташқи Гебрид ороллари, Шотландия
10. Вакаяма префектураси, Япония
11. Катскилл тоғлари ва Гудзон водийси, АҚШ
12. Санта-Катарина, Бразилия
13. Батуми, Грузия
14. Виннипег, Канада
15. Пондичерри, Ҳиндистон
16. Ўзбекистон
17. Калабрия, Италия
18. Андалусия, Испания
19. Тайвань.

Мавзуга оид