Жаҳон | 08:49 / 06.12.2018
46346
2 дақиқада ўқилади

Горбачёв жаҳондаги қарама-қаршиликнинг янги босқичини тахмин қилди

Фото: Михаил Джапаридзе/ТАСС

Собиқ СССР президенти Михаил Горбачёвнинг Time журнали учун мақоласида ёзишича, жаҳон ҳамжамияти қарама-қаршилик ёқасида турибди.

Ўз мақоласида собиқ президент қайта қуриш даврида Москва ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорлик учун пойдевор қўйишга муваффақ бўлганини эслайди. Унинг сўзларига кўра, 1989 йилги Мальта саммитида АҚШ собиқ президенти Жорж Буш билан учрашган ҳамда ўшанда «совуқ уруш устидан чегара чизиғи ўтказилган».

Шунингдек, у 1991 йилда Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш ва чеклаш тўғрисида битим имзолангани муҳим қадамга айланганини билдирди. Горбачёв таъкидлашича, Қўшма Штатларнинг ушбу битимдан эҳтимолий чиқиб кетиши янги қуролланиш пойгасига олиб келади.

«Тарихий аҳамиятга эга бўлган бу натижалар ҳозир хавф остида қолди. Дунё ҳозирги кунда янги қарама-қаршилик ва янги қуролланиш пойгаси ёқасида турибди», - дея хулоса қилган Горбачёв.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Горбачёв янги қуролланиш пойгаси бошлангани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид