17:13 / 07.12.2018
22586

АҚШ Афғонистондан нима учун чиқиб кетмаслигига изоҳ берди

Фото: AP

Қўшма Штатлар 2001 йил 11 сентябрдаги каби теракт такрорланмаслиги учун Афғонистонда ҳарбий қўшинларини сақлаб туриши зарур. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорд маълум қилди.

"Мен Афғонистонни тарк этмасликни тавсия қилган бўлардим, чунки менимча, агар Афғонистонни тарк этадиган бўлсак, бу нафақат Жанубий Осиёда беқарорликни келтириб чиқаради, балки террорчи гуруҳларга АҚШ ҳудудида америкаликлар ҳамда иттифоқчиларимизга қарши ҳужумларни режалаштириш ва амалга ошириш имкониятини беради", деди у.

"Агарда минтақадаги "Ал-Қоида", ИШИД ва бошқа гуруҳларга қарши  босимни тўхтатсак, бир оз вақтдан сўнг улар ўз имкониятларини тиклаб олишади. Келгусида улар биз 11 сентябрда гувоҳ бўлган воқеаларни такрорлашлари мумкин бўлади", - дея қайд этди генерал.

АҚШ Афғонистонда 2001 йил октябрдан, президент Жорж Буш бу давлатга ракета зарбалари беришни буюрганидан  буён жанг қилмоқда. Ҳужум ҳақидаги қарорга 11 сентябрда Нью-Йоркда амалга оширилган теракт сабаб бўлган.

Top