Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда нархи 3 млн евро бўлган «Страдивари скрипкаси»нинг эгаси қидирилмоқда
Италияда гўёки XVIII асрда Антонио Страдивари томонидан тайёрланган скрипка эгаси қидирилмоқда. Бу ҳақда «Паис» маҳаллий газетаси хабар берди.
Баъзи мутахассислар фикрига кўра, мусиқа асбобининг қиймати 3 миллион еврога баҳоланмоқда. Шу билан бирга, икки экспертнинг маълум қилишича, скрипка XVIII ёки XIX аср сохта намунасидир.
Қайд этилишича, асбоб 2007 йилда махсус операция давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мусодара қилинган. Аниқлик киритилишича, асли келиб чиқиши руминиялик бўлган шахслар скрипкани Андалусияга жўнатиб юборишга уринишган.
Таъкидланишича, айни пайтда скрипка расмийлар томонидан мусодара этилган санъат асарлари рўйхати эълон қилинадиган сайтда асл нусха, деб белгиланган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026