Лондон Кремлга яқин олигархларни белгилаб олди. Алишер Усмонов ҳам рўйхатда
Буюк Британия махсус хизматлари Кремлга яқин деб ҳисобланувчи россиялик тадбиркорларга босимни кучайтириш ниятида. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар бермоқда.
Қайд этилишича, рўйхатдан Роман Абрамович, Алишер Усмонов, Олег Дерипаска, Игорь Сечин, шунингдек, Борис ва Аркадий Ротенберг жой олди.
Нашрнинг хабар беришича, рўйхат бош вазир Тереза Мэйга тақдим этилган ва у ҳужжатни маъқуллаган. Энди Лондон рўйхатни иттифоқчи давлатлар махсус хизматларига топширишни режалаштирмоқда.
Нашрнинг Британия ҳукуматидаги манбаси аниқлик киритишича, кўрсатилган шахсларга Буюк Британия ҳамда бошқа мамлакатларда эркин ҳаракатланиш ва ишлаш чеклаб қўйилади. Бу кампания ГРУ собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланганига жавоб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия махсус хизматлари олти нафар россиялик тадбиркорга босимни кучайтириши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:55
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
22:34 / 04.11.2024
Британия қироли Чарлз III ўз укасини таъминот пулларидан маҳрум қилмоқчи
20:21 / 04.11.2024
Британияда минглаб ходимлар тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича экспериментга қўшилди
17:38 / 04.11.2024