Жаҳон | 12:38 / 09.12.2018
14304
1 дақиқада ўқилади

"Ғарбга наркотрафик ҳажми ошади". Эрон президенти АҚШ санкцияларини танқид қилди

Фото: Twitter /Ali Ahmad Mabrur

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронга нисбатан бойкот эълон қилиниши Ғарб давлатларига, хусусан АҚШга гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний трафигини кучайтиришидан огоҳлантирди, деб хабар берди CNN.

— Эроннинг санкциялар сабабли заифлашиши кўплаб инсонлар хавфсизлигига таҳдид солади, — деган у.

Ҳасан Руҳоний Эроннинг Афғонистон ва Европа ўртасида жойлашгани нафақат гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига, балки бошқа таҳдидларга ҳам қарши туришига имкон беришини таъкидлаган.

— Бизга нисбатан бойкот эълон қилганларни огоҳлантираман, агарда наркотрафикка қарши кураш борасида заифлашсак, сизлар кўплаб қочоқлар, гиёҳванд моддалар оқими, қотилликларга рўбарў бўласиз, — деб қўшиб қўйган у.

Эрон президенти бу сўзларни Теҳронда бўлиб ўтган терроризмга қарши курашиш бўйича анжуманда айтган. Терроризмга қарши курашиш чоралари муҳокамасида Афғонистон, Туркия, Хитой ва Россия парламентлари спикерлари иштирок этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид