Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда «Ўзбекистон маданияти кунлари» ўтказилади
2018 йил Қозоғистон Республикасида «Ўзбекистон йили» деб эълон қилинган. Йил давомида Қозоғистонда сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий, гуманитар ва бошқа йўналишлар бўйича кўплаб тадбирлар, форумлар, анжуманлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги.
Билдирилишича, 2018 йил 12 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида «Ўзбекистон маданияти кунлари» ўтказилади. Ўзбекистон Республикасидан 70 кишилик ўзбек эстрада юлдузлари, созанда ва раққосалардан иборат делегация ушбу тадбирда иштирок этиш мақсадида жўнаб кетмоқда.
Мазкур тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 мартдаги 12/1-2331-сон билан тасдиқланган «2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси»да кўзда тутилган.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
13:05 / 01.06.2026