08:14 / 10.12.2018
8679

ОАВ: ИШИД Лондон метросига кимёвий ҳужумни режалаштирган

Фото: Getty Images

ИШИД жангарилари заҳарловчи моддаларни қўллаган ҳолда Лондон метросида ҳужум амалга оширишни режалаштирган. Бу ҳақда Daily Mail хавфсизлик хизматидаги манбаларга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бу ҳақда маълумот гуруҳнинг юқори лавозимли раҳбарлари ўртасидаги «ўзаро суҳбатдан» олинган. Махсус хизматлар ходимлари маълумотларига кўра, террорчилар «Оксфорд-стрит» ва «Ватерлоо» станцияларида хлорли бомбаларни рюкзакларга яширган ҳолда ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергея Скрипалнинг заҳарланишидан олдин бундай ҳужум эҳтимоли террорчиликка қарши хизматлар томонидан 25 фоизга баҳоланган, ҳозирда теракт эҳтимоли 50 фоиздан ортиқ, деб баҳоланмоқда.

«Мен доимий тарзда Буюк Британияда кимёвий ҳужум эҳтимоли тобора кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирдим. Бизда ҳужумга жавоб бериш ва ҳодисадан сўнг оқибатларни камайтириш бўйича яхши ишлаб чиқилган режаларимиз бор», - дея маълум қилди хавфсизлик масалалари бўйича вазир Бен Уоллес газетага. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ коалицияси ИШИД етакчиларидан бирини йўқ қилганди.

Top