Клопп ёки Анчелотти: ким чиқиб кетади?
Сешанба оқшомида Чемпионлар лигасида 4та гуруҳда охирги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Иккита гуруҳда плей-офф учун кураш қизғин кечади.
А гуруҳи: «Монако» мухлислар учун ўйнайди
«Монако» икки ҳафта олдиноқ еврокубоклар йўлланмаси учун имконият йўқотиб бўлганди. Тьерри Анри жамоаси учун охирги тур ўйини ўртоқлик учрашуви мақомида бўлади. Монегаскликлар ҳали ҳам мотивацияни йўқотмаган «Боруссия» Дортмундни қабул қилади, бу гуруҳда дортмундликлар «Атлетико»дан икки очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда жойлашган ва охирги тур натижаларига кўра мадридликларни қувиб ўтишдан умид узмаган.
Дортмундликлар айни вақтда аъло кайфиятда -- шанба куни жамоа Рур дербисида «Шальке»ни мағлуб этди ва бундеслигадаги биринчи ўринни янада мустаҳкамлади. «Боруссия» энди иккинчи ўриндаги бошқа «Боруссия»дан 7 очко олдинда, «Бавария» 9 очкога ортда қолдирилган. Кўп эҳтимол билан бу мавсумда Германияда чемпион ўзгаради. «Монако»нинг ишлари эса аксинча: «Амьен» устидан қозонилган ғалаба ҳам монегаскликларни 19-ўриндан юқорига олиб чиқа олмади. Уикендда «Ницца» билан кечиши керак бўлган учрашув эса мамлакатни қамраб олган намойишлар туфайли қолдирилди.
B гуруҳи: «Тоттенҳэм» ёки «Интер»
Бир йил муқаддам «Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Арсенал» ёки «Барселона»ни бошқаргандан кўра, фермада ишлашни маъқул кўриши ҳақида айтганди. «Эспаньол»нинг собиқ мураббийи собиқ иш жойида принципиал рақиб бўлган жамоани ҳалигача ёмон кўради. «Барселона»га қарши ўйин ушбу аргентиналик мутахассис учун алоҳида аҳамиятга эга.
«Шпорлар» «Камп Ноу»да ғалаба қозониши шарт. «Барселона» муддатидан аввал биринчи ўрин масаласини ҳал қилиб бўлган.
Гуруҳдаги параллел учрашувда «Интер» натижа керак бўлмаган «ПСВ»ни қабул қилади, шу туфайли «Тоттенҳэм» плей-оффга чиқиш учун Каталонияда камида миланликлар қандай ҳисобда ғалаба қозонса, шундай ҳисобда ғалаба қозониши керак бўлади.
«Биз ғалаба учун ўйнашга 200 фоизга тайёрмиз. Рақиб гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб бўлган, аммо Чемпионлар лигасида ҳеч ким сенга совға тортиқ қилмайди», деган лондонликлар бош мураббийи ўйиндан олдин.
Каталониядаги нашри Эрнесто Вальверде бу ўйинда етакчиларга дам бериш, Месси ва Суарес майдонга тушмаслиги ҳақида ёзди. Нашрнинг ёзишича, «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда 18 ёшли ҳимоячи Миранда, 20 ёшли ҳавбек Аленья ҳамда 18 ёшли яримҳимоячи Ориоль Бускетсга имкон берилади.
C гуруҳи: Премьер-лига етакчиси турнирни тарк этиш ёқасида
Ўтган ҳафта якунларига кўра, Англияда етакчи ўзгарди. Лондонда «Челси»га мағлуб бўлган «Манчестер Сити» ўз ўрнини доимий таъқибчиси «Ливерпуль»га бўшатиб берди. Аммо Чемпионлар лигасида Юрген Клопп шогирдлари қийин аҳволда қолишган: бешинчи турда «ПСЖ»дан учралган мағлубиятдан кейин қизиллар учинчи ўринга тушиб кетган ва охирги турда гуруҳ етакчиси «Наполи»ни мағлуб этиши шарт.
Вазият шундайки, «Ливерпуль» кейинги босқичга чиқиши учун 1:0 ҳисобида ёки 2 ва ундан кўп гол фарқи билан ғалаба қозониши шарт. Дуранг ёки 2:1, 3:2 кўринишидаги ғалабалар мезбонларга етарли бўлмайди, чунки бу ҳолда сафарда гол ура олгани учун ўзаро ўйинлардаги устунлик «Наполи» тарафига ўтади. Қизиғи, «Ливерпуль» ғалаба қозониб, гуруҳда 1-ўринни олиши ҳам ёки мағлубиятга учраб, энг охирги ўринга тушиб қолиши ҳам мумкин.
«ПСЖ» ҳам плей-офф масаласини ҳали ҳал қилмаган, аммо жамоа бу турда гуруҳ аутсайдери меҳмони бўлади. Франциядаги охирги турда дам олган парижликларни Белградда мағлуб этиш қийин бўлади. Томонларнинг биринчи даврада Парижда кечган учрашувида 6:1 ҳисоби қайд этилганди.
Шунинг учун бугун Клопп ёки Анчелотти жамоаси тақдири ҳал бўладиган кун. Бу қарама-қаршиликдан ўта олмаган жамоа тўғридан-тўғри Европа Лигаси фаворитига айланади.
Ливерпулдаги ўйин олдидан шаҳарда Клоппнинг граффити пайдо бўлди. Бу мухлисларнинг миннатдорчилик рамзи.
Аммо Клопп ўз номини абадийлаштириш учун ҳам Англияда, ҳам ЕЧЛда ғалаба қозона олиши керак бўлади. «Ливерпуль»да плей-оффга чиқиш учун имкониятлар йўқ эмас, жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳ юқори формасини тиклаган, у охирги турда «Борнмут» дарвозасига 3та гол урди.
Статистика ҳам «Ливерпуль» томонида. 2004 йил охирида ҳам инглизлар худди ҳозиргидек ҳолатда қолганди. Ўшанда жамоа охирги тур арафасида ЕЧЛ гуруҳида учинчи ўринда бўлатуриб, уй учрашувида «Олимпиакос»ни енгиши керак эди. Ўйиннинг 80-дақиқасигача дуранг ҳисоб сақланиб қолган, аммо охирги ўн дақиқаликда мезбонлар иккита гол урган ва иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда гуруҳдан чиққанди. Ўша мавсумда «Ливерпуль» Чемпионлар лигаси ғолибига айланади.
D гуруҳи: «Локомотив» учун имкон
Гуруҳда 1-ўрин соҳиби ҳам, иккинчи йўлланма эгаси ҳам расман маълум. Сўнгги турда фақат Европа Лигасига ўтиш имкониятини берувчи 3-ўрин учун сиртқи кураш кечиши мумкин холос. «Локомотив» турклар устидан ғалаба қозониб, бу ўрин учун курашни қизитиб юборди.
«Локомотив» 3-ўринни қўлга киритиши учун аввало, «Шальке» майдонида ғалаба қозониши шарт. Дуранг қониқтирмайди, чунки ўзаро ўйинда «Галатасарой»да устунлик бор. Шу билан бирга, «Галатасарой» ҳам «Порту»ни ютмаслиги лозим бўлади.
«Шальке» Германияда 14 турдан кейин 14 очко ололган холос. Айни вақтда гильзенкирхенликлар бундеслига турнир жадвалида 13-ўринда жойлашган ва жамоани «хавфли ҳудуд»даги «Ҳанновер»дан 3 очко ажратиб турибди. Шу туфайли ички чемпионатда аҳволни ўнглаш (кейинги турда турнир жадвалидаги тўғридан-тўғри рақиб бўлмиш «Аугсбург»га қарши ўйин бор) учун немислар жамоаси мураббийи Доменико Тедеско таркибда ротациялар қилиши мумкин. «Локомотив»да эса асосий ҳужумчи Жефферсон Фарфан сафга қайтган. У собиқ жамоаси «Шальке»га қарши тўлиқ куч билан ўйнашга тайёр.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Ўзбекистон | 01:01
-
Доналд Трамп Россия—Украина урушида Байден, Зеленский ва Путинни айблади
Жаҳон | 00:35
-
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди
Жаҳон | 00:15
-
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
Жаҳон | 23:23 / 14.04.2025
Мавзуга оид

12:10 / 05.01.2025
«Сити» қайтмоқда, «Арсенал» «Ливерпул»ни хурсанд қилди. Кун ўйинлари

23:50 / 17.12.2024
Винисиус энг яхши футболчи, Анчелотти энг яхши мураббий. ФИФА The Best 2024 ғолибларини эълон қилди

00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала

16:12 / 23.08.2024