Ўзбекистон | 21:25 / 11.12.2018
6218
2 дақиқада ўқилади

ЛБМА қошидаги аккредитация марказига янги директор тайинланди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ЛБМА

Ёрқин Эркинович Саидакбаров Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги аккредитация марказига директор этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди. У бунга қадар Тошкентдаги халқаро “Ernst Young Valuation” компаниясининг бош директори лавозимида ишлаб келган.

Ёрқин Эркинович Тошкент молия институти ва Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. У инвестициялар, инвестицион лойиҳалар самарадорлигининг комплекс таҳлилини ўтказиш ва лойиҳаларнинг молиявий моделларини ишлаб чиқиш соҳасида, бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, бюджет ижросининг мониторинги ва назорати, йирик ишлаб чиқариш ташкилотларни ва хизмат кўрсатиш ҳамда молия компанияларни баҳолаш соҳаларида 20 йиллик тажрибага эга.

Ёрқин Саидакбаров “АНТ “Минтақавий сиёсат институти” (Москва), “BMI consulting” компанияси (Тошкент), “AMATI” МЧЖ (Тошкент), Акциядорлик тижорат “Асака” банкида (Тошкент) раҳбарлик лавозимларида ҳамда “Евроосиё ривожланиш банки”да (Олма-ота) ишлаган. 

“Бизнинг марказимизга халқаро ва миллий аккредитация органлари билан ҳамкорликни кучайтириш, мувофиқликни баҳолаш соҳасида янги ёндашувларни кенг ёритиш ва тасдиқланган стандартларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш зарур, дейди Ёрқин Саидакбаров.

Эслатиб ўтамиз, Аккредитация маркази Ўзбекистон президентининг “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2018 йил март ойида ташкил этилган.

Марказга “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги “Мувофиқликни баҳолаш, синов ва калибровка лабораторияларига доир аккредитациялаш ва инспекцион назорат бўйича стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази”нинг ваколатлари берилди.

Мавзуга оид