Ўзбекистон | 08:51 / 06.09.2019
9621
2 дақиқада ўқилади

Ягона порталда тўртта янги хизмат ишга туширилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) тўртта янги онлайн давлат хизматларини ишга туширилди. Бу ҳақда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабар бермоқда.

Хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиниш жараёнини такомиллаштириш мақсадида, 2019 йил 1 сентябрдан қуйидаги давлат хизматлари ишга туширилди:

- Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун электрон ариза юбориш;

- Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун ариза юбориш.

Икки хизмат ҳам фақатгина электрон кўринишда Ягона портал ёки Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Бундан ташқари, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олиб, 2019 йил 1 сентябрдан Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномалар  фақат электрон шаклда Ягона портал ёки давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилина бошланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 августдаги «Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 672-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 1 сентябрдан  Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома олиш учун аризалар фақат электрон шаклда Ягона портал ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинишни бошлади.

Мавзуга оид