Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 йиллик мағлубиятсиз серия – «Барселона» ЕЧЛ рекордини такрорлади
ЕЧЛ плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритган «Барселона» сўнгги турда «Тоттенҳэм»ни қабул қилиб, дурангга рози бўлди – 1:1.
УЕФА матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида ўтказган 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмай келмоқда. Бу - «Бавария»нинг рекорди такрорланганини англатади.
«Кўк-анорранглилар» сўнгги марта «Камп Ноу»да 2013 йил сентябрида мағлуб бўлган. Шундан сўнг 26та ғалаба ва 3та дуранг қайд этилди. «Бавария»нинг рекорди эса 2002 йил апрелига бориб тақалади.
Қайд этиш керак, инглиз клублари «Барса»ни сафарда мағлуб этиши анча қийин масалага айланиб қолган. Клуб 1976-77 йиллар мавсумидан буён еврокубоклар доирасида инглиз жамоаларидан ўз майдонида фақат бир маротаба мағлуб бўлган: 2007 йил февралида «Ливерпуль» Каталониядан 2:1 ҳисобидаги ютуқ билан қайтган эди.
Дарвоқе, «Ливерпуль» борасида. «Қизиллар» бу мавсум гуруҳ босқичидаги учала сафар ўйинида ҳам ютқазди, шунга қарамай плей-оффга чиқди. Бундай ҳолат ЕЧЛ тарихида бунга қадар фақат уч маротаба кузатилган эди. 2001 йилда «Арсенал», 2006 ва 2007 йилларда «Селтик» меҳмондаги ўйинларнинг барчасида ютқазиб, плей-оффга чиққан.
Мавзуга оид
00:04 / 31.05.2026
«ПСЖ» кетма-кет икки марта ЕЧЛ ғолиби бўлди
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026