Спорт | 14:39 / 12.12.2018
12268
1 дақиқада ўқилади

Мухлислар секторидан майдон энг яхши кўринадиган стадион қайсилиги айтилди

Фото: РИА Новости

ФИФА «Лужники» стадионини трибунадан майдоннинг кўриниши ҳолати бўйича жаҳоннинг энг яхши стадиони деб тан олган. Бу ҳақда Москва шаҳар янгиликлар агентлиги Москва қурилиш департаменти бошлиғи Андрей Бочкарёвга асосланиб хабар бермоқда.

«Стадионни реконструкция қилиш вақтида ФИФА бўлинмаларининг 50та делегацияси текширув ўтказган эди. Уларнинг ҳар бири ўз йўналиши бўйича жавобгар эди: кимдир трибуналардаги ўриндиқларга, кимдир эса ёритиш тизимига ва ҳоказо.

Экспертлар эътироз уйғотган жиҳатларни қисқа муддатларда бартараф этдик. Мисол учун, икки кечада 300та қўшимча электр манбаига уланиш мосламасини ўрнатдик», - деб айтиб ўтди Бочкарев.

Мутахассиснинг айтишича, яқин уч йил ичида Москвада 30дан ортиқ спорт обьектлари қурилиши режалаштирилмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид