Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умумтаълим мактабларида шахмат хоналари ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги «Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан юртимизда ушбу спорт турини янада оммалаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилган эди.
Мазкур қарорга асосан, республиканинг турли ҳудудларидаги 150та умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитиш йўлга қўйилди.
Жисмоний тарбия ва спорт, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитишни босқичма-босқич қамраб олиш, юқори малакали мураббий кадрларни тайёрлаш, шахмат клублари ва умумий ўрта таълим мактаблари шахмат синфларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича режали ишлар амалга оширилмоқда.
«Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини шахматга янада қизиқтириш, уларга шарт-шароит яратиш мақсадида умумтаълим мактабларида шахмат хоналари ташкил этилмоқда. Шундай хоналардан бири Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 13-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ташкил қилинди. Ушбу муассасада бугунги кунда 2400 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, улардан 50 нафардан ортиғи шахмат спорт клубига жалб қилинган.
Умумтаълим мактабларида бундай хоналарнинг ташкил этилиши ҳам ёшларимиз орасида шахмат ихлосмандлари сонининг янада ортишига хизмат қилади», дейилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь-декабрь ойларида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ғалабага эришганди. Бу Ўзбекистон тарихида шахматчилар жамоаси илк марта Олимпиада ғолиби бўлиши эди.
Мавзуга оид
22:15 / 21.12.2025
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
13:57 / 12.12.2025
Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025: Синдоров финални 4-ўрин билан якунлади
12:25 / 05.12.2025
Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic турнири ғолиби бўлди
15:37 / 27.11.2025