Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei смартфонини харид қилинг ва ютуқли акцияда иштирок этинг
Ўзбекистон телекоммуникация соҳасида етакчи бўлган Huawei компанияси учун жадал ривожланаётган ва истиқболли бозорлардан бири ҳисобланади. Huawei барча бизнес йўналишлари бўйича ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун қатъий қадам ташламоқда. Ўзбекистондаги 19 йиллик фаолияти давомида компания жамиятнинг ажралмас бўлагига айланиб, замонавий технологияларни жорий қилишда ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Бизнес-мақсадлардан ташқари, Huawei ижтимоий соҳага ҳам катта эътибор қаратади. Ҳар йили компания хайрия акциялари ўтказади ва смарт-ишланмалари билан истеъдодли ёшларнинг камол топиши учун ёрдам беради.
Ўзининг ушбу анъаналарига содиқ қолган ҳолда «Орзулар Huawei билан ушалади!» номли махсус акцияни эълон қилди.
Акциядан кўзланган мақсад мамлакатда бренд номини янада оммалаштириш ҳамда ўзбекистонликларни Huawei ишлаб чиққан энг сўнгги инновациялар билан таништириш, уларга илғор технологияларни тақдим этишдир.
Ушбу акция доирасида Huawei смартфонларидан бирини харид қилган ҳар бир шахс 2019 АҚШ долларига тенг ютуқ тақдим этиладиган ўйин иштирокчисига айланади, ғолиб юқоридаги маблағни ўз орзусини рўёбга чиқариш учун сарфлаши мумкин.
Акцияда қатнашиш учун бор-йўғи иккита ишни бажариш керак, холос:
1. IMEI-коди кўринадиган қути ва тўлдирилган кафолат талонининг расмини @HuaweiMobileUz_bot телеграм-ботига юбориш;
2. Маълумотлар текширилгач, ютиб олинадиган маблағни қандай орзуни рўёбга чиқариш учун сарф этишини ёзиш.
2018 йилнинг 1 декабрь санасидан 2019 йилнинг 15 январь санасига қадар ҳар якшанба куни ўтган ҳафта душанбадан шанбагача юборилган сўровномалар орасида ютуқли ўйин ўтказилади. Ғолибларни аниқлаш жараёни таниқли шахслар иштирокида «ZO’R TV» телеканалида жонли эфир орқали намойиш қилинади.
- Huawei инновация ва технологияларни ривожлантириш устида доимий иш олиб боради. Шу туфайли биз мобил қурилмалар бозорида ўз ўрнимизни мустаҳкамлаб, смартфон ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги етакчи брендлар қаторига кирдик. Фойдаланувчиларнинг истакларини тўғри англаш, уларнинг эҳтиёжига жавоб берадиган гаджетлар яратиш орқали биз мана шундай натижаларга эришмоқдамиз. Юқори сифатли камерага эга смартфонни истасангиз, биз сизга Huawei P20 Pro моделини таклиф этамиз, агар бошқа телефонларни ҳам қувватлай оладиган смартфон керак бўлса, марҳамат, Huawei Mate20 Pro сизнинг хизматингизда. Технологиялар соҳасидаги пешқадамлик бизга инсонларнинг энг дадил орзуларини рўёбга чиқариш имкониятини бермоқда. Ушбу акция ҳам компаниямиз стратегиясини ифодаловчи галдаги исботдир, - деб таъкидлайди Чжоу Сян, Huawei Device департаментининг Ўзбекистондаги директори.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
15:00 / 13.03.2026
“Huawei MWC Barcelona 2026”да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди
21:30 / 22.02.2026
Huawei феврал охирида глобал тақдимот ўтказади
09:28 / 11.12.2025