Жаҳон | 21:18 / 14.12.2018
14801
1 дақиқада ўқилади

Ганадаги университетда Махатма Ганди ҳайкали бузиб ташланди

Фото: Radio Univers

Аккра шаҳридаги Гана университети раҳбарияти икки йил аввал кампусда ўрнатилган Махатма Ганди ҳайкалини олиб ташлади.

Ҳайкал 2016 йил сентябрда петиция билан чиққан маҳаллий олим ва талабалар талабига кўра бузиб ташланди. Улар Гандининг ирқчи бўлганлигини, шунинг учун университетда унинг ҳайкалига жой йўқлигини билдиришганди.

Гандига қарши чиққанларнинг таъкидлашларича, у Жанубий Африкада яшаган вақтида «ҳиндларнинг африкаликлардан беҳад устунлиги» ҳақида гапирган, деб хабар бермоқда BBC News. У африкаликларни «кофирлар» деб атаган.  

Ҳиндистон мустақиллиги учун курашган Махатма Ганди 1893 йилдан 1914 йилгача Жанубий Африкада яшаган. Африкаликлар уни ирқчи деб ҳисоблашади. 2003 йилда ЖАРда Йоханнесбург шаҳри аҳолиси Гандига ҳайкал ўрнатилишига қарши чиқишганди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид