Жамият | 20:40 / 14.12.2018
33523
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz Навоий ва Хоразмга боради. Мурожаатлар қабул қилинмоқда

Kun.uz таҳририяти вилоятлар бўйлаб сафарларни давом эттиради. Яқин вақтлар ичида Навоий ва Хоразм вилоятларига сафар режалаштирилган.

Kun.uz журналистлари Навоий ва Хоразм вилоятларига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитларини кузатишади ҳамда вилоятлар раҳбарлари билан суҳбат ташкил этишади.

Шу муносабат билан таҳририят Навоий ва Хоразм вилоятлари аҳолисидан ўрганиш учун мавжуд мурожаат ҳамда шикоятларни юборишни сўрайди.

Фақат энг долзарб ва асосли мурожаатлар саралаб олинади, юридик ва маиший можаролар бўйича мурожаат этмаслик сўралади.

Мухбирлар энг долзарб муаммоларни батафсил ўрганишади ва кейинчалик тегишли материаллар сайтда эълон қилинади.

Мурожаат ва шикоятларни [email protected] электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Телеграмда алоқа учун: +998 (95) 146 23 23

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид