Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган шахслар ушланди
Жорий йилнинг 13 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Беруний кўчасида яшовчи М.Ш. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 8 ноябрь куни номаълум шахс уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонасидан маиший техникасини ва умумий қиймати 15 млн. 400 минг сўм бўлган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи М.К. ва Г.А. (аёл)лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026