«Биз иккинчи даражали одамлар эмасмиз». «Сариқ жилетлилар» сўзлаганда

Совуқдан қўлларингизни чўнтакка жойлаб, иссиқдан кондиционер тагида ўтириб сақланаётганингизда, улар фарзанди тенги талабалар, набираси тенги ўқувчилар ташлаган чиқиндилар билан тўлган кўчаларни тозалаётган бўлишади. Атайин кузатдим, чорраҳада тўхтаган бир автобусдан йигирма уч киши тушди. Уларнинг аксари чиптани ерга ташлади. Бекат энди икки соатгина олдин тозаланган бекатга ўхшамасди. Биз ана шу меҳнати қадрланмаётган «сариқ жилетлилар» дардига қулоқ тутдик.
Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг кўпчилиги ўзларини камерадан олиб қочишди. Шунга қарамасдан арзимаган маошга фалон сўмдан харажат қилиб шаҳар ташқарисидан қатнаб ишлайдиган ишчилар орасида дардини айта олганлар топилди.
Видео: Mover (tas-ix)
Шу каби оғир шароитларга чидаб ишлаётган ободонлаштириш ходимларини одамларнинг уларга нисбатан муносабати кўпроқ ранжитмоқда. Улар тунда ариқлар ва йўл четларига ташланган чиқиндилар учун уларни ишламаётганликда айблашларидан, тамаддихонага киритмасликларидан, жамоат транспортларига чиқармасликларидан шикоят қилишди.
«Бизни бироз бўлсада ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз», «Ҳаммаёқни супуриб, тозалаб кетсак, орқамиздан чиқинди чиқариб қўйишади», «Автобус ҳайдовчилари бизни ҳатто пулимизга олиб кетишмайди. Биз иккинчи даражали одамлар эмасмизку? Айбимиз кўча тозаловчи бўлганимизми?», дейишди улар.
«Чиқиндини кўчага ташлама, меҳнатимизнинг қадри йўқми? Бизнинг ҳурматимиз йўқми? Ахир, онанг тенгимиз», десам, «Хола, ойлигингизни оляпсизку», деб жавоб қайтарди. Қайтиб одамларга гапирмадим», - дейди улардан бири.
Аслида ОАВда аҳолига чиқиндини дуч келган жойга ташламаслик, атроф-муҳитни ифлослантирмаслик, каттани ҳурмат қилиш кераклиги ҳақида насиҳат қилиниши уят. Чунки, бу оддий инсон қилиши лозим бўлган оддий ишлардир.
Видео: Youtube
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

13:17 / 27.07.2024
Рақобат қўмитаси Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатди

15:35 / 18.04.2023
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

15:48 / 03.02.2020
«Покиза инсонлар» акцияси Самарқандда (фото)

20:35 / 30.01.2020