Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қўнғирот тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Ободонлаштириш бошқармаси ёрдамчи ходимлар бўлими ходимаси Г.А фуқаро А.О.нинг ишончига кириб, уни Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 10 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.















