Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланканинг собиқ бош вазири лавозимига қайтадиган бўлди
Шри-Ланканинг собиқ бош вазири Ранил Викрамасингхе 16 декабрда лавозимига қайтадиган бўлди.
15 декабрда Шри-Ланканинг амалдаги бош вазири Махинда Ражапакса истеъфога кетиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Декабрь бошида Шри-Ланка апелляция суди Ражапакса ва унинг ҳукуматига ўз вазифаларини бажаришни ва ҳукумат йиғилишларини ўтказишни тақиқлаган. Бош вазир суднинг бу қарори устидан шикоят қилган. 13 декабрда мамлакат олий суди Ражапакса бош вазир вазифаларини бажаришга ҳуқуқи йўқлиги ҳақида қарор чиқарган.
“Викрамасингхе бугун эрталаб қасамёд келтиради”, деб маълум қилинган собиқ бош вазир ҳукумати вакилларидан бири.
2005 йилдан 2015 йилгача президент лавозимини эгаллаган Махинда Ражапакса 26 октябрда янги бош вазир этиб тайинлангач, мамлакатда сиёсий танглик вужудга келган. Ўшанда собиқ бош вазир Викрамасингхе конституцияга кўра у ҳали ҳам бош вазир эканлигини айтган. Шундан кейин президент парламент ишида танаффус эълон қилган, мамлакат бўйлаб эса оммавий норозиликлар бўлиб ўтган. 13 ноябрда мамлакат олий суди президентнинг парламентни тарқатиш фармони ижросини тўхтатган, 14 ноябрда эса парламент Раджапаксага ишончсизлик билдириш учун овоз берган.
Мавзуга оид
23:56 / 27.04.2026
Шри-Ланкада можаро: 23 роҳиб 110 кг наша контрабандаси учун ҳибсга олинди
20:40 / 05.03.2026
Эрон фрегати чўктирилиши. Камида 87 киши ҳалок бўлган
17:30 / 04.03.2026
АҚШ Шри-Ланка соҳиллари яқинида Эрон кемасига зарба берди (видео)
19:20 / 30.11.2025