Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мазали мандаринлар қандай танланади?
Қиш фаслида севиб истеъмол қилинадиган мевалардан бири — мандарин. Ушбу мевани еб кўрмасдан мазалисини танлаш мумкинми?
Сифати ёмон мандаринларнинг белгиси
Дўконга келиб айнан шу белгиларга эътибор беринг. Ана ўшанда сифатсиз маҳсулот харид қилишнинг олдини олган бўласиз:
Моғор – бари кундек равшан, моғор босган мандаринларни сотиб олиш керак эмас.
Мандарин пўстидаги чуқур чизиқлар ва эзилишлар – бундай мандаринларнинг таъми тезда ўзгаради.
Ўта пишиб кетган мева – бу каби мандарин қўл билан ушлаб кўрилганида юмшоқ, пўсти тезда арчилади. Кўпинча унинг ичи сувсиз ва қуп-қуруқ бўлади.
Агар мандаринларни уларнинг баргига қараб танласангиз, катта хато қиласиз. Мандарин барглари сарғаймайди, улар доим ям-яшил. Шунингдек, мандарин сифатига пўстидаги майда тешиклар, доғлар таъсир қилмайди.
Мандаринларни танлашда уларнинг ташқи кўринишига эътибор бериш лозим. Пўсти бутун, қирилиш ва эзилишларсиз бўлиши лозим. Меванинг ўзи эса таранг ва зич бўлиши керак.
Бир ейишда қанча мандарин истеъмол қилиш мумкин?
Кун давомида катта одамга 6-7 та мева истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар сизда аллергияга мойиллик бўлса, яхшиси 1-2 дона билан чекланган маъқул.
Мавзуга оид
18:37 / 30.01.2026
Ўзбекистон Хитойдан мандарин ва ананас импортини вақтинча тақиқлади
08:30 / 20.12.2023
Ўзбекистонда мандарин нархи рекорд даражада арзонлашди
19:59 / 08.01.2021
Мандарин нархи нега кескин ошганди? Антимонополия қўмитаси мазкур мева импорти бўйича ўрганиш ўтказди
13:15 / 21.12.2020