Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойдан мандарин ва ананас импортини вақтинча тақиқлади
Ўсимликлар карантини агентлигига кўра, Хитойдан олиб келинган мандарин ва ананасларда Цитрус оқ-қаноти, Шарқ цитрус қалқондори, Ананас унсимон қурти каби зараркунандалар аниқланган.
Хитойдан Ўзбекистонга импорт қилинаётган мандарин ва ананас меваларида ўсимликлар карантини объектлари мунтазам равишда аниқланмоқда, шу сабабли уларнинг импортига вақтинчалик тақиқ ўрнатилди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.
Тақиқ қачондан бошлангани ва қачон тугаши ҳақида хабарда маълумот берилмаган.
Қайд қилинишича, намуналар Марказий фитосанитария лабораториясида эскпертизадан ўтказилган. Таҳлил натижаларига кўра, уларда Цитрус оқ-қаноти (Dialeurodes citri Ashmead), Шарқ цитрус қалқондори (Unaspis yanonensis Kuwana), Ананас унсимон қурти (Dysmicoccus brevipes Cockerell) каби карантиности зараркунандалар аниқланган. Мазкур турдаги зарарли организмлар 20 га яқин юкда топилгани маълум бўлди.Зарарланган маҳсулотлар тўғрисида Хитойнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилоти хабардор қилинган. Тақиқ даврида Хитойдан олиб кирилаётган мандарин ва ананасга карантин рухсатномасини расмийлаштириш вақтинча тўхтатилади.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026