Жамият | 18:09 / 17.12.2018
13839
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда автомашина юкхонасидан катта миқдордаги пуллар ўғирланди

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи З.Б. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 23 июль куни бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинани Ибн Сино кўчасида жойлашган вилоят маҳалла маркази биноси олдида қаровсиз қолдирган вақтида номаълум шахс автомашина юкхонасидан ичида 2 000 АҚШ доллари, 1 000 Россия рубли ва умумий қиймати 50 млн. сўмлик 10 турдаги заргарлик буюмлари бўлган ҳамёнини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий шаҳар Сентоб маҳалласида яшовчи Ҳ.Х. содир этганлиги аниқланиб ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид