Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Золотовнинг Навальнийга қарши даъволарини рад этди
Москвадаги Люблино суди январь ойигача Росгвардия раҳбари Виктор Золотовнинг мухолифатчи Алексей Навальнийга қарши «ор-номусини ҳимоя қилиш» бўйича даъвосини ҳаракатдан тўхтатди.
ТАСС агентлиги хабарида қайд этилишича, судда «даъво қонун талабларига мос келмагани» айтилган.
«Золотовнинг Навальнийга даъвоси РФ Фуқаролик процессуал кодексининг 131 ва 132 моддалари талабларига мос келмагани туфайли ҳаракатдан тўхтатилди. Даъвогар 9 январгача камчиликларни бартараф этиши керак бўлади», дейилган хабарда.
Россия қонунчилигига кўра, агар белгиланган муддатда даъво аризасидаги камчиликлар бартараф этилса, иш давом эттирилади.
11 декабрь куни Золотовнинг адвокати Шота Горгадзе Москвадаги Люблино судига даъво билан мурожаат қилингани ҳақида хабар берганди. Даъвода Золотов суддан Навальний томонидан тарқатилган маълумотларни ўз шаънини булғовчи ва ҳақиқатдан йироқ деб топишни сўраган, шунингдек мухолифатчидан маънавий зарарни қоплаш учун 1 миллион рубль миқдоридаги маблағни ундириб беришни талаб қилганди. Росгвардия раҳбари ундирилажак маблағни болалар уйига хайрия қилишга ваъда берганди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 августида Навальний раҳбарлигидаги Коррупцияга қарши кураш фонди Росгвардиядаги коррупция ҳолати бўйича материалларини эълон қилганди.
Унда Росгвардия учун озиқ-овқат маҳсулотлари РФ бош вазири Дмитрий Медведевга яқин бўлган шахсга тегишли компания томонидан етказиб берилиши, тузилган шартномада кўрсатилган нархлар бозор нархидан бир неча баробар кўплиги баён этилган, Золотов коррупцияда айбланганди.
Навальний январдаги акция учун муддатни ўтаётганда, 11 сентябрь куни Росгвардия раҳбари Виктор Золотов мухолифатчига қаратилган видеомурожаатини эълон қилганди ва уни дуэльга чорлаганди.
Алексей Навальний октябрь ойида 50 кунлик ҳибсдан кейин озодликка чиқди ва Золотовни телевидениеда дебат қилишга чақирди. Золотов эса унинг таклифини қабул қилмади.
Мавзуга оид
09:10 / 04.11.2024
Москвада Росгвардия генерали Мирза Мирзаев қўлга олинди
11:29 / 17.01.2024
Қрим кўпригига дронлар ҳужуми: Росгвардия полковниги 6 йилга қамалди
11:13 / 13.12.2023
Давлат думаси Россия гвардияси ҳақидаги «фейклар» учун жазо чораларини киритди
10:42 / 23.09.2023