Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди
Фото: Harold Cunningham/Getty Images
Европа Лигасининг плей-офф босқичи иштирокчилари Швейцариянинг Ньон шаҳрида ташланган қуръа натижасида 1/16 финалдаги рақибларини билиб олди.
Қуръа тартибига мувофиқ, жамоалар иккита саватчага ажратилди. 12та гуруҳ ғолиблари ва ЕЧЛдан келиб қўшилган энг яхши натижага эга 4 жамоа – жами 16та клуб биринчи саватдан, ЕЧЛнинг қолган 4 клуби ҳамда гуруҳларда иккинчи ўринни олган жамоалар иккинчи саватдан жой олди. Қоидага кўра, ўзаро гуруҳдош ва бир мамлакат вакиллари тўқнаш келмаслиги таъминланди.
Қуръа қуйидаги натижаларни тақдим этди:
«Виктория» Пльзень (Чехия) — «Динамо» Загреб (Хорватия)
«Брюгге» (Бельгия) — «Зальцбург» (Австрия)
«Рапид» (Австрия) — «Интер» (Италия)
«Славия» (Чехия) — «Генк» (Бельгия)
«Краснодар» (Россия) — «Байер» (Германия)
«Цюрих» (Швейцария) — «Наполи» (Италия)
«Мальмё» (Швеция) — «Челси» (Англия)
«Шахтёр» (Украина) — «Айнтрахт» (Германия)
«Селтик» (Шотландия) — «Валенсия» (Испания)
«Ренн» (Франция) — «Бетис» (Испания)
«Олимпиакос» (Греция) — «Динамо» Киев (Украина)
«Лацио» (Италия) — «Севилья» (Испания)
«Фенербахче» (Туркия) — «Зенит» (Россия)
«Спортинг» (Португалия) — «Вильярреал» (Испания)
БАТЭ (Беларусь) — «Арсенал» (Англия)
«Галатасарой» (Туркия) — «Бенфика» (Португалия).
Босқичнинг дастлабки ўйинлари 14 февралда, жавоб учрашувлари эса 21 февраль куни бўлиб ўтади. Мусобақа ғолиби 29 май куни Бокудаги «Олимпия» стадиони мезбонлик қиладиган финал баҳсида аниқланади.
Мавзуга оид
21:26 / 02.10.2025
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогидаги рақибларини билиб олди
22:12 / 28.08.2025
«Реал» Қозоғистонга боради – ЕЧЛ умумий босқичига қуръа ташланди
05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар
16:38 / 31.01.2025