Европа Лигасида 1/8 финалнинг биринчи ўйинлари якунланди. 

«Рома» ўз майдонида «Атлетик»ни қабул қилиб, камбэк амалга оширди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб, 90+4-дақиқада ғалаба тўпини киритди. 

Римнинг бошқа бир клуби «Лацио» ҳам драматик ғалабага эришди — жамоа Чехияда 9 киши қолиб, 90+8-дақиқада гол урди. 

Шунингдек, «Аякс» Амстердамда «Айнтрахт»га ютқазиб қўйди, «Олимпиакос» Норвегияда жавобсиз 3 та гол қабул қилиб олди

Жавоб баҳслари 13 март куни ўтказилади. 

Европа Лигаси. 1/8 финал
Биринчи ўйинлар. 6 март

Рома — Атлетик 2:1
Голлар: Анхелино (56), Шомуродов (90+4) — И.Уилямс (50). 
Рома — Свилар, Челик, Манчини, Ндика, Ренч (Салемакерс, 60), Писилли (Коне, 77), Кристанте, Анхелино, Дибала (Суле, 71), Балданзи (Эл Шаарави, 60), Довбик (Шомуродов, 71). 
Атлетик — Агирресабала, Де Маркос, Вивиан, Алварес, Берчиче, де Галаррета, Хаурегисар (Прадос, 64), Нико Уилямс (Беренгер, 77), Гомес (Весга, 77), Иняки Уилямс, Саннади (Гурусета, 64). 
Огоҳлантиришлар: Алварес (14), Хаурегисар (34), Саннади (39), Шомуродов (72). 
Четлатиш: Алварес (86). 

Аякс — Айнтрахт 1:2
Голлар: Бробби (10) — Ларссон (28), Схири (70). 
Аякс — Пасвер (Гортер, 24), Гаи, Сутало, Баас, Ҳато, Мокио (Фитц-Жим, 71), Ҳендерсон, Тэйлор (Конаду, 71), Траоре, Бробби (Бергейс, 63), Годтс (Эдвардсен, 63). 
Айнтрахт — Трапп, Кристенсен, Коллинз, Тута, Теате, Кнауфф (Фарес, 81), Ларссон, Схири, Гётце (Узун, 90), Экитик (Ваи, 81), Баҳоя (Браун, 73).