Жаҳон | 23:27 / 18.12.2018
33001
2 дақиқада ўқилади

Аляска зотли қуёнлар ҳақида эшитганмисиз?

Қуёнларнинг бир неча ноёб турлари учрайди. Улардан бири “Аляска” зотидир. Уларнинг номига қараб бу қуёнлар совуқ минтақалардан эмаслигини айтиш мумкин. У 1920 йилда Германияда олимлар томонидан яратилди. Селекционерлар томонидан бундай қуённи урчитишдан кўзланган энг асосий мақсад — Аляска тулкисидаги каби қора ва оқ толали юнгга эга турни яратиш. Селекционерлар тажрибаси муваффақиятли бўлмади. Улар қора рангдаги ялтироқ тукли жонивор зотини яратишди. Бироқ бу зотли қуённи қолдиришди ва кейинчалик “Рекс” зотини чиқаришда қўллашди.

“Аляска”нинг юнги қора рангда. У қалин ва ялтироқ, ичи мовий рангда товланади. Шунингдек мовий ўрнига оқ рангда товланадиган қуёнлар ҳам бор. Бу жиҳат камчилик ҳисобланади. “Аляска” қуёнларининг юнги қимматбаҳо. Улар Европада кенг тарқалган.

Жонивор 3 килодан 5 килоча тош босади. Бўйни деярли кўринмайди, қулоқлари калта ва кенг. Урғочи қуёнларнинг эркак қуёнлардан фарқи бўйин атрофидаги қўшимча тери.

Бу жониворлар фаол ҳисобланади, шунинг учун уларга кенг жой зарур. Бу турдаги қуёнлар жазирама ва совуқдан қўрқмайди. Улар тажовузкор эмас. Итоаткор ва мулоқотни севадиган. Одамга тезроқ кўникишлари учун уларни эрта ижтимоийлаштириш керак.

Мавзуга оид