Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда қуёнларни ноқонуний овлаган шахсга чора кўрилди
Текширув давомида фуқаро овни тақиқланган усулда — тунда ёритувчи мосламадан фойдаланган ҳолда амалга оширгани маълум бўлди.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши қўмитаси
Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Термиз тумани Учкўл кўллари атрофидаги дашт ҳудудида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро томонидан 13 бош ёввойи қуён ноқонуний овлангани аниқланди.
Текширув давомида фуқаро овни тақиқланган усулда — тунда ёритувчи мосламадан фойдаланган ҳолда амалга оширгани маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга асосан чора кўрилди. Шунингдек, ноқонуний ов натижасида табиатга 5 миллион 356 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланди.
Бундан ташқари, ов жараёнида фойдаланилган, ҳуқуқбузарга тегишли бўлган 3 дона ов милтиғи ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, вилоят ИИБга топширилди.
Мавзуга оид
14:17 / 27.02.2026
Тошкент – Термиз йўналишига тезюрар поездлар қўйилади
12:08 / 27.02.2026
Термиз халқаро савдо маркази ҳудуди 1 минг гектаргача кенгайтирилади
14:09 / 26.02.2026
Президент Сурхондарёдаги йирик сув инфратузилмаси лойиҳасини кўздан кечирди
17:36 / 02.12.2025