18:38 / 18.12.2018
11581

Жаҳон бозорида нефть нархи тушиб кетди

Фото: REUTERS / Christian Hartmann

Жаҳон бозорида нефть нархи яна пастлай бошлади. Нефть бозори АҚШнинг нефть қазиб олишни қисқартирмаслиги ортидан ОПЕКнинг бозорни барқарорлаштириш бўйича янги келишувга эришишига ишонмаяпти. 

Лондон биржасидаги савдолар чоғида Brent русумидаги нефтнинг февраль фьючерслари нархи 3,13 фоизга тушди ва бир баррели 57,8 долларга тенг бўлди. WTI русумидаги нефтнинг январь фьючерслари 3,25 фоизга тушди ва бир баррел нефть нархи  48,26 долларни ташкил этди.

Аввалроқ ОПЕК аъзолари 2019 йилда нефть қазиб олиш ҳажмини суткасига 1,2 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олганди. Бунда ташкилотга аъзо давлатлар нефть қазиб олишни суткасига 800 минг баррелга, ОПЕКка кирмайдиган давлатлар эса суткасига 400 минг баррелга қисқартириши лозим. Келишув 2019 йилнинг июнигача амал қилади, сўнгра томонлар уни қайта кўриб чиқишади.

Top