Фан-техника | 16:33 / 18.12.2018
16150
1 дақиқада ўқилади

Lenovo дунёда 12 ГБ оператив хотирага эга биринчи смартфонни тақдим этди

Фото: Lenovo

Lenovo Lenovo Z5 Pro слайдер-смартфоннинг янги версиясини тақдим этди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинган.

Смартфон дунёда биринчи бўлиб 12 ГБ оператив хотира ва энг янги Snapdragon 855 процессорига эга бўлди, деб ёзмоқда Ferra.

Фото: Lenovo 

Экран пастга сурилиб, фронтал камерадан фойдаланиш имконини яратади. Смартфон олд панелнинг 95 фоизини эгаллайдиган, Full HD+ (2340×1080 пиксель) кенглигига эга 6,39-дюймли Super AMOLED-дисплей, 24+16 Мп иккита асосий камера, 16+8 Мп иккита фронтал камера билан жиҳозланади. Бармоқ излари сканери экран тагига ўрнатилган.

Аккумулятор қуввати 3350 мАс. Иккита SIM-карта ишлаши мумкин, шунингдек, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 5, GPS + ГЛОНАСС, NFC, USB Type-C порти бор.

Lenovo Z5 Pro GT Хитойда январь ойида сотувга чиқарилади. Нархлари - 6+128 ГБ версия учун 391 доллар, 8+128 ГБ учун 434 доллар, 8+256 ГБ учун 492 доллар ва 12+512 ГБ учун 635 доллар.

Мавзуга оид