Жамият | 14:06 / 19.12.2018
9500
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ипак Йўли” банкининг янги мобил иловаси: Молиянгизни масофадан туриб бошқаринг!

Фото: Ипак Йўли

Акциядорлик инновация тижорат «Ипак Йўли» банки ўз анъаналарига содиқ ҳолда ҳамиша ўз мижозларига энг замонавий банк маҳсулотларини тақдим этишга ҳаракат қилади. Рақобат кучайгани сари банклар мижозга катта аҳамият беришмоқда, жумладан мижозлар билан ишонч ва юксак хизмат кўрсатиш даражасига асосланган узоқ муддатли алоқалар ўрнатишга.

Банк бозори ривожланишининг ушбу босқичида «Ипак Йўли» банки маҳсулот сиёсатида келажакда банк бизнесининг юқори даражада рақобатбардошлигини аниқлаб берадиган 4та асосий йўналишни бош мақсад қилиб олган, булар: мульти-каналлик, масофавийлик, кеча-ю кундуз хизмат кўрсатиш, автоматлаштирилганлик. 

Интернет,смартфон ва ижтимоий тармоқлар одамлар ҳаётида асосий ўринлардан бирини эгаллаган глобал рақамлаштириш даврида компаниялар мижозларга масофадан туриб, осон ва тезкор хизмат олиш имконини берувчи ахборот-коммуникация технологияларини фаол ўзлаштирмоқдалар, зеро, юқори функционалли дастурий таъминот(масалан, мобиль илова, веб илова, телеграм бот) рақобатбардошликни оширади.

«Мижозларимизнинг таклифлари, эҳтиёжларини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиб, мобиль банкингнинг функцияларига, дизайнига,қулайлигига янгича ёндашув билан қаралди. 2018 йилнинг 19 декабридан «Ипак Йўли» банки жамоаси «IpakYo‘li Mobile» жисмоний шахслар учун мобиль иловасини янги форматдаги мижозларига тақдим этмоқда. Бу маҳсулот бизга мижозларимизнинг банк хизматидан розилиги ҳамда уларнинг садоқати ошишига сабаб бўлади»,- деб изоҳ берди «Ипак Йўли» банкининг чакана бизнес департаменти бошлиғи Улуғбек Таваккалов.

Қуйида мазкур мобиль иловага киритилган инновацион хизматларни санаб ўтамиз:

- «Автотўлов» сервиси: доимий тўловлар (болалар боғчаси хизматлари тўлови, шахмат тўгараги учун тўлов, уй интернети, кабель телевиденияси ва бошқа тўловлар) «танлаб олинган»га киритилганда регуляр тарзда (ҳар ҳафта, ҳар ойда) тўланишига созлаб қўйилиши мумкин.

- Push-хабар беришЧет элга чиқаётган банк мижозлари транзакциялар ҳақида хабар олиш учун энди халқаро роумингга эга бўлишлари шарт эмас, маълумот Push-хабар бериш орқали келиб тушади.

- «картадаги банк»: яқин орадаги банкомат ва банк офисини топиш бир неча сония вақт олади. Интерактив картада яқин орадаги банкомат/банк офисига олиб борувчи йўл кўрсатилади.

- «Қайта қўнғироқ буюртмаси»: мижоз қўнғироқ қилиши шарт эмас,у қайта қўнғироққа буюртма бериши ёки ўз муаммосининг смартфондаги расмини илова қилиши мумкин.Бу мижозлар билан коммуникацияни янада осонлаштиради.

- ихтиёрий миллий карта ва ҳисоб-рақамдан тўловларни амалга ошириш: тўлов сервисларига мобиль ҳамён, бошқа банклар карталаридан тўловларни амалга ошириш, ихтиёрий картадан кредитларни тўлаш имконияти қўшилган.

- «Экспресс-тўлов» хизмати: телефон рақамлари китобида бўлган танишига карта ҳақидаги маълумотларисиз пул ўтказиш имконияти;

- «Юридик шахслар ҳисобларига тўлов»: тўлов топшириқномасига ўхшаб юридик шахслар ҳисобларига тўлов тўлаш имконияти ва бошқа кўплаб хизматлар.

«Янги «Ipak Yo`li Mobile» мобиль иловасида менга қулайлиги, яхши шрифт ва иконкалари жуда ёқди. Шу билан бирга мен ўз операцияларим бўйича батафсил маълумот ҳам оламан, тағин нафақат пластик карта бўйича. Бошқа нобанк ташкилотлар иловалари билан таққослаганда ушбу илова менга банкка бормай туриб, 24/7 тартибида барча мавжуд банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради. Бу жуда қулай ва кўп вақтни тежайди» - дейди «IpakYo`liMobile» мобиль иловаси синовида иштирок этган «Ипак Йўли» банки мижози Александров Антон.

Шу билан бирга яқин истиқболда мазкур янги мобиль илова бизнинг бозоримиз учун ноёб бўлган яна бошқа функциялар билан тўлдирилиб борилади.

Умуман олганда, Банк мижозлар билан муносабатларни яхшилашга, жисмоний шахслар учун кўп тармоқли хизмат кўрсатишни татбиқ этишга куч-ғайратини аямайди.

Фото: Ипак Йўли

Эслатма: Янги мобиль иловани юклаб олиш учун қуйидаги манзилга: https://nmobile.ipakyulibank.uz/download/кириш лозим ва ўзингизнинг олдинги логинингизни киритиб, олдинги паролингизни туширинг. Янги мобиль илова фойдаланишга киритилиши муносабати билан, аввалгиси 2018 йилнинг декабрь ойи охиригача ишлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид