Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россия армиясининг 2019 йил учун бош вазифасини маълум қилди
Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев
Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазирлиги йиғилишида Россия армиясининг 2019 йил учун бош вазифаси “ядровий учлик” жанговар салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборатлигини айтди. Путиннинг айтишича, “ракеталарга қарши истиқболли мудофаа тизимлари”ни яхшироқ енга оладиган замонавий қуролга тезроқ ўтиш лозим.
“Глобал устуворликни сақлашда муҳим роль ўйновчи ядровий учлик сезиларли мустаҳкамланди. Бунда замонавий қурол улуши 82 фоизни ташкил қилади. Дунёда муқобили йўқ, энг янги қуролни ривожлантиришда жиддий илғор қадамлар амалга оширилди”, деб айтган Путин.
Россия президентининг таъкидлашича, гап “Авангард” ракета мажмуасининг серияли ишлаб чиқарилиши бошлангани, “Сармат”нинг муваффақиятли синовлари, “Кинжал” гипертовуш мажмуасининг тажрибавий-жанговар навбатчилик олиб бориши, “Пересвет” жанговар лазер мажмуаларини қўллашни машқ қилиш ҳақида бормоқда.
Путин мудофаа-саноат мажмуаси ва қурол-аслаҳа соҳасидаги замонавий ишланмалар мамлакатнинг хавфсизлигини узоқ йилларга таъминлашга имкон беришини таъкидлаб ўтган.
Шу билан бирга, Россия раҳбари қуролларга харажатлар бўйича устувор жиҳатларни тўғри белгилай олиш, пулларни сочиб ташламаслик, бир рубль ҳам белгиланмаган мақсадда ишлатилмаслигига чақирган.
Мавзуга оид
12:02 / 10.03.2026
Путин Европага Россиядан яна нефт ва газ сотиб олишни таклиф қилди
08:50 / 10.03.2026
Путин Трампга Эрондаги урушни якунлаш бўйича вариантларни таклиф қилди
17:21 / 08.03.2026
Кремл Путин табригининг таҳрирланмаган версиясини эълон қилиб юборди (видео)
08:27 / 06.03.2026