Жаҳон | 08:20 / 19.12.2018
5494
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мексика билан чегарада «бадиий безак қилинган» деворни ваъда қилди

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Мексика ва Қўшма Штатлар чегарасида «бадиий безак қилинган» девор ўрнатилади. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

Трампнинг эслатишича, демократик партиядан бўлган рақиблари Америка Қўшма Штатлари ва Мексика чегарасида «бетон девор» қурилишини хоҳлашмаяпти. Президентнинг қайд этишича, девор бетондан эмас, балки металлдан бўлади.

«Биз бадиий безакларга эга пўлат рейкалардан девор қурмоқдамиз», - деб ёзган Трамп.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, шундай девор орқали Мексика яхши кўринадиган бўлади.

Трампнинг хулоса қилишича, девор АҚШ фуқаролари «лойиқ» бўлган хавфсизликни таъминлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қурилишига харажатлар ноқонуний миграциядан йўқотиладиган маблағлардан 10 марта камроқ бўлишини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид