Жаҳон | 08:02 / 20.12.2018
4477
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияда аксилтеррористик миссиядан воз кечмайди

Фото: Hussein Malla / AP

Америка Қўшма Штатлари Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг, аксилтеррористик миссиясини ўзгартириш ниятида эмас. Бу ҳақда РИА Новости маъмуриятнинг юқори лавозимли ходимига асосан хабар бермоқда.

«Бизнинг аксилтеррористик миссия ўзгаришсиз қолади», - деди амалдор.

Таъкидланишича, АҚШ ИШИДга нисбатан огоҳликни сақлаб қолишда давом этади ҳамда Сурияда «кампания янги босқичига» ўтишда аксилтерроризм бўйича миссия АҚШ президенти Дональд Трампнинг кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид