Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсундаги қишлоқлар тоза ичимлик суви билан таъминланди
Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатовнинг Инстаграмдаги саҳифасида тоғ қишлоғида водопроводдан идишига сув тўлдираётган болакайнинг сурати эълон қилинди.
Фотосуратга шарҳда ёзилишича, жорий йилнинг август ойида Бойсун туманининг Мачай қишлоғида ўтказилган вилоят ҳокими сайёр қабулда Ўрта ва Юқори Мачай, Қизилнавр маҳаллалари аҳолисидан кўплаб мурожаатлар қатори тоза ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш ва тиббий хизмат сифатини яхшилаш масалалари кўтарилган.
Бу мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида “Олчабулоқ” булоғидан 14,5 км масофага қувур тортилиб, Ўрта ва Юқори Мачай маҳаллаларида истиқомат қилувчи 2,5 минг нафарга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган. Қишлоқлардаги ички йўлларга тош тўкилиб, созланди. 2 та кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилган. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Қизилнавр ва Хўжадияк маҳаллаларида 2 та тиббий таянч пункти қурилган.
18 декабрь куни ушбу объектларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирларда сўзга чиққанлар одамларнинг оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қиладиган бу ишлар учун Президентимизга миннатдорчилик билдиришган.
Мавзуга оид
18:45 / 30.11.2025
“Вазият назорат остида” - Энергетика вазирлиги Бойсундаги кондан газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
09:56 / 27.11.2025
Дарахт экиш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган чеклов баҳор ва ёзда бекор бўлади
17:22 / 13.11.2025
“ЭКО НОМ” ва “Новатор” русумли сув ҳисоблагичлар бўйича изоҳ берилди
21:29 / 11.11.2025