Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ФИФА рейтингида йилни 95-ўринда якунлади
ФИФА терма жамоаларнинг декабрь ойи якунига кўра рейтинг жадвалини эълон қилди.
Унда Ўзбекистон термаси 1251 очко билан 95-ўринни эгаллаб турибди. «Оқ бўрилар»нинг очкоси ва ўрни ўтган ойга нисбатан ўзгармади.
Осиё миқёсида Ўзбекистон терма жамоаси 14-ўринда бормоқда. Рейтингни 1481 очко жамғарган Эрон терма жамоаси бошқариб турибди. Кейинги ўринларда Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Сурия терма жамоаси боришяпти.
Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари Япония дунё рейтингида 50-ўринни (Осиёда 3-ўринни), Уммон дунё рейтингида 82-ўринни (Осиёда 10-ўринни) ва Туркманистон дунё рейтингида 127-ўринни (Осиёда 25-ўринни) эгаллаб турибди.
Дунё рейтингининг юқори қисмида ўтган ойга нисбатан ўзгариш бўлмади. Биринчи ўринда 1727 очко жамғарган Бельгия, иккинчи ўринда 1726 очко жамғарган Франция, учинчи ўринда 1676 очко жамғарган Бразилия жойлашган.
Мавзуга оид
22:52 / 14.06.2026
Ўзбекистон — Колумбия ўйинини англиялик ҳакам бошқаради
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
02:23 / 09.06.2026
Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Нидерландияга мағлуб бўлди
19:11 / 08.06.2026