Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Жорий йилнинг ноябрь ойида ялпи олтин-валюта захиралари 511,1 млн АҚШ долларига камайиб, 25,9 млрд долларни ташкил қилди.
Соф олтин-валюта захиралари 1 декабрь ҳолатига 25,2 млрд долларга тенг бўлди.
Марказий банк изоҳида айтилишича, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1220,45 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 823,2 млн доллар).
Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари
млн АҚШ долларида

Мавзуга оид
08:30 / 17.06.2026
Дунёдаги энг йирик уран захиралари: Ўзбекистон ҳам рўйхатда
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
20:41 / 08.05.2026