Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Погба Моуриньонинг истеъфосини нишонлади. Кэррик ва бошқалар ундан норози
«Манчестер Юнайтед» футболчиси Поль Погба Жозе Моуриньо бош мураббий лавозимини тарк этишини хурсандчилик билан нишонлади.
The Sun нашри хабарига кўра, француз футболчиси Моуриньонинг ишдан бўшатилишини эрталабки машғулотлар вақтида бошқа бир неча футболчи билан бирга нишонлаган. Хабарда айтилишича, Погба хурсандчиликдан сакраган ва ёнидагиларга гўёки шундай деган: «У мени аҳмоққа чиқармоқчи ва фанатларни менга қарши қилиб қўймоқчи эди. Лекин у адашди».
Ўша куни вақтинча мураббий вазифасида бўлган Майкл Кэррик бунинг учун футболчига дашном берган ва клуб ҳар қандай футболчидан муҳимроқлиги, «Юнайтед» стандартларига мос келмаган футболчидан воз кечилиши ҳақида гапирган.
«Манчестер Юнайтед»нинг яна бир собиқ футболчиси Гари Невилл ҳам Поль Погбани инстаграмдаги суратига салбий муносабат билдирганди.
Франциялик футболчи Instagram ва Twitter`даги саҳифаларида нимтабассум билан тушган суратини жойлаб, «Расмга ном топинг!» деб ёзди. Аммо бироздан сўнг ҳар иккала тармоқда ҳам постни ўчириб ташлади.
«Манчестер Юнайтед» — Поль Погба билан кучли жамоа. Айтиш керакки – унда катта истеъдод бор, мен унинг футболчилик салоҳиятига ишонч билдираман.
Поль мураббий билан низолашганди. Улар бир-бирларини ёмон кўриб қолишганди, футболчи мураббийни яхши мураббий эмас деб ҳисоблар, мураббий эса футболчини яхши футболчи деб билмасди. Моуриньо ва Погба ўртасида кейинги 6 ой давомида туганмас зиддият юзага келганди.
Лекин эндигина ишдан ҳайдалган мураббийнинг «гўрига ғишт қалаш» ақлданмас. Жозе ишини йўқотди, Поль ва унинг одамлари эса бундай пост қолдирмоқда – бу тасодиф эмасди, бу олдиндан режалаштирилганди. Бу ҳаддан ташқари ярамаслик, мутлақ ярамаслик.
Вазият шундайки, мураббий ҳамиша айбдор қилинади, ҳамиша мураббийлар барчаси учун балогардон. Кейинги 6 йилда «Манчестер Юнайтед»да 3 нафар ажойиб мутахассис омадсизликка учради. Жозе қаерда ишласа, ғолиб бўлганди. Мен бир дақиқа ҳам у кетиши мумкинлиги ҳақида ўйламаган, у яна соврин ютишига ишонаётгандим», — дея ёзган Невилл.
Бундан аввалроқ, «МЮ» Погба Моуриньонинг истеъфога чиқарилишига инстаграмидаги муносабатига жавобан жаримага тортганди.
ОАВда Погба Моуриньонинг истеъфосидан кейин «МЮ»дан кетиш фикридан қайтгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
17:44 / 08.06.2026
Перес «Реал»га Жозе Моуриньо бош мураббий бўлишини эълон қилди
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
13:38 / 01.06.2023
«Севиля» яна Европа Лигасида ғолиб. Уларни Моуриньо ҳам тўхтата олмади
20:46 / 28.01.2023