Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда шаҳарлар ва туманларнинг қайта номланиши сабаби тушунтирилди
Фото: Asia-Plus/ Архив фото
Тожикистон парламентининг юқори палатасида мамлакатдаги аҳоли пунктлари қайта номланишининг ҳуқуқий асослари масаласи бўйича йиғилиш ўтказилди.
Бу ҳақда Тожикистон миллий мажлиси спикери ёрдамчиси Наврўз Қурбонзода маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, йиғилишда баъзи аҳоли пунктлари қайта номланиши зарурати Тожикистон мустақилликка эришгандан кейин юзага келган.
Жумладан, инқилоб, пролетариат, комсомол ва шу кабилар билан боғлиқ номлар ўзгартирилиши зарур бўлган.
Бу масалада тарихий қадриятлар ва тожик тилининг меъёрлари, олимлар ва маҳаллий аҳоли фикрлари ҳисобга олинган.
Тожикистонда 2000 йилдан бошлаб 1 вилоят, 7 шаҳар, 23 туман, 17 посёлка, 98 жамоат, 966 қишлоқ қайта номланган. Қайта номланган аҳоли пунктларига тожик халқи тарихи, маданияти, тилига жавоб берувчи номлар берилган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024