Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акасининг паспорти билан хорижга учиб кетмоқчи бўлган ука қўлга олинди
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни «Ислом Каримов» халқаро аэропортида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқаро Р.О. акасининг паспортидан фойдаланиб чегара назоратидан ўтмоқчи бўлган вақтда ҳибсга олинган.
Ушбу шахс Тошкент шаҳри Олмазор туманида истиқомат қилиши ва бошқа маълумотлар аниқланган.
Маълум бўлишича, айбланувчи ўз акасининг паспортини унга билдирмай ўғринча олган. Шундан сўнг, аэропорт биносида ушбу паспортга алоқадор маълумотларни айтган. Аэропорт қўриқлаш хизмати орқали ичкарига кириб, учиб кетувчилар рўйхатидан ва божхона назоратидан ўтганидан сўнг, чегара пунктигача етиб борган ва шу ерда чегара хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Унга Жиноят Кодексининг 227-моддаси 2-қисми «а» банди (паспортни ноқонуний эгаллаш), 228-моддаси 3-қисми (қалбаки эканлигини била туриб фойдаланиш), 223-моддаси 1-қисми (белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш) билан эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлигини билдирган.
Ҳозирда айбланувчига эҳтиёт чораси қўлланилган ва у суд ҳукмини кутмоқда.
Мавзуга оид
21:12 / 02.03.2026
Дубайнинг икки аэропорти душанба куни кечқурун чекланган режимда иш бошлайди
13:44 / 26.02.2026
УХХ икки юқори лавозимли ҳарбийни “жиноят устида” ушлади
14:44 / 24.02.2026
Тошкент халқаро аэропортида қушлар хавфига қарши лочинлар жалб этилди
11:35 / 11.02.2026