Жаҳон | 20:20 / 21.12.2018
5294
1 дақиқада ўқилади

Бельгияда ҳукумат истеъфога чиқди

Фото: СС0 Public Domain

Бельгияда тахминан ярим йилдан кейин парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат қироли Филипп фармойиш берган.

Қирол “ҳукуматнинг истеъфосига рози бўлиб”, 21 декабрда бош вазир Шарл Мишелнинг ҳукуматини тарқатиб юборган. 

Янги сайловлар 2019 йил майига белгиланган.

Шарль Мишель БМТнинг миграция ҳақидаги пактини имзолагандан кейин Бельгияда сиёсий инқироз юзага келган. Бир қатор вазирлар Мишелнинг пактни имзолаганидан норози бўлиб, истеъфога кетган. Кейинроқ бош вазирнинг ўзи ҳам истеъфога чиқишини  эълон қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид