Жаҳон | 18:51 / 21.12.2018
7826
1 дақиқада ўқилади

Конгода Ан-26 самолёти ҳалокатга учради

Фото: mil.ru

Конго пойтахти Киншаса аэропорти яқинида GomAir авиакомпаниясига қарашли Ан-26 транспорт самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Politico нашри маълум қилди.

Самолётга Конго миллий мустақил сайлов комиссияси томонидан буюртма берилган бўлган. 

France-Presse ахборот агентлиги манбаларига кўра, воқеа оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, самолётнинг қулашига ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
 
Россиянинг Конгодаги элчисининг маълум қилишича, самолёт бортида 23 киши, жумладан Россиянинг 3 фуқароси бўлган. Самолётнинг қулаш жойи номаълумлигича қолмоқда.
 
Politico’нинг таъкидлашича, 1984 йилда ишлаб чиқарилган самолёт 20 декабрь кечки пайт алоқага чиқмай қўйган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу вақтда самолёт Нджили аэропортидан 40 кмча узоқликда бўлган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид