Ўзбекистон | 12:09 / 21.12.2018
7101
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тоғ ўқчилар бўлинмалари биргаликда машғулот ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон тоғ ўқчилар бўлинмалари биргаликда машғулот ўтказди.

Фото: Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, машғулот Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округининг «Фориш» умумқўшин тоғ полигонида бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий вазифаларига профессионал тажриба алмашиш, шахсий таркиб амалий кўникмаларини такомиллаштириш, шунингдек, тоғли шароитда тайёргарлик ва ҳарбий альпинизм бўйича машғулотлар ўтказиш методикасини яхшилаш айланди.

Фото: Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Биз ҳарбий хизматчиларимизнинг профессионал маҳоратига яна бир бор тан бердик. Олдимизга қўйилган вазифалар юқори маҳорат, шахсий таркибнинг яхши ташкил қилингани ва замонавий тоғ-альпинизм ускуналарга эга эканимиз туфайли бажарилди», - деди Қозоғистон қуролли кучлари гуруҳи раҳбари Абай Абдуллаев.

Фото: Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид