Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
Қозоғистон Америка ва Европа хизматлари билан келишилган чекловларга амал қилади, — Нурлан Байбазаров.
Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилган компаниялар бир кунлик компаниялар бўлиб, катта эҳтимол билан аниқ мақсадлар учун яратилган. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари, миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров Қозоғистоннинг олти компанияси Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилишига изоҳ берар экан айтиб ўтди.
«Бу компаниялар бир кунлик бўлиб, улар, эҳтимол, аниқ мақсадлар учун яратилган. Текширишни бошлаганимизда, уларда тўлақонли хўжалик фаолияти йўқлигига гувоҳ бўляпмиз. Улар шартнома тузяпти ва ғойиб бўляпти. Ғарб молиявий хизматлари бундай компанияларни постфактум қайд қиляпти ва уларни санкциялар рўйхатига қўшяпти. Бу Қозоғистон компанияларининг санкцияларни четлаб ўтишга қаратилган тизимли уриниши деб ўйламайман. Бу фойда олиш мақсадидаги алоҳида ҳолатлардир. Бунга қарши курашиш қийин, лекин биз Америка ва Европа хизматлари билан келишилган чекловларга риоя қиламиз», — дея Байбазаровнинг сўзларини келтирган Kazinform.
Унинг таъкидлашича, ушбу компаниялардан иккитаси аллақачон АҚШ санкциялари остида эди.
Аввалроқ Буюк Британия Россия ҳарбий-саноат комплексига қарши янги санкциялар жорий қилган эди. Рўйхатга 56 та компания, жумладан, Қозоғистондан олтита компания киритилган: STANEX Group, Kazstanex, «ЗапчастьТрейд», «Рабадазия», CPS Energy ва TawKZ.
Мавзуга оид
12:00 / 02.12.2024
Британия Ўзбекистон металлургия соҳасига инвестиция киритишга қизиқиш билдирмоқда
11:14 / 02.12.2024
Британия клиникалари сунъий идрок ёрдамида беморларнинг ўлим санасини ҳисоблашни бошлайди
20:40 / 01.12.2024
Қозоғистон Россияга қарши қайси санкцияларга амал қилмаслиги маълум бўлди
17:32 / 30.11.2024