Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» сенсацион равишда мағлуб бўлди
«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 18-турида «Кристал Пэлас»га сенсацион равишда мағлуб бўлди. Манчестердаги «Этиҳад — Сити оф Манчестер» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Гундоған ўйинда ҳисобни очган бўлсада, меҳмонлар вазиятни тезда ўз томонларига оғдиришди ва лондонликлар клуби ўйиннинг асосий қисмида 3:1 ҳисобида олдинда боришди, меҳмонларнинг голларига Жеффри Шлупп, Эндрос Таунсенд ва пенальтидан унумли фойдаланган Лука Миливоевич муаллифлик қилишди. Ўйин охирида Кевин Де Брюйне битта жавоб голи урди.
Бу «Манчестер Сити» учун АПЛнинг жорий мавсумида уй учрашувларидаги илк мағлубият бўлди. Энди Хосеп Гвардиола жамоаси чемпионат турнир жадвалида пешқадам «Ливерпуль»дан 4 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.
Англия чемпионати
18-тур
Манчестер Сити – Кристал Пэлас 2:3
Голлар: 1:0 – 27 Гундўған, 1:1 – 33 Шлупп, 1:2 – 35 Таунсенд, 1:3 – 51, пенальти Миливоевич, 2:3 – 85 де Брюйне.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Отаменди (Агуэро, 50), Стоунз, Делф (де Брюйне, 62), Стерлинг (Марез, 69), Бернарду Силва, Сане, Гундўған, Уокер, Габриэл Жезус.
Кристал Пэлас – Гуаита, Томкинс, ван Анхолт, Уан-Биссака, Сако, Майер (Панчон, 90), Миливоевич, Таунсенд, Макартур, Заа (Айю, 88), Шлупп.
Огоҳлантиришлар: Заа (45), ван Анхолт (75), Макартур (80), Гуаита (90).
Мавзуга оид
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:32 / 17.08.2025
«Сити» ва «Барса» йирик ғалабалар билан бошлашди. Кун ўйинлари
12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди
11:59 / 27.06.2025