09:27 / 23.12.2018
26427

БМТ Бош ассамблеяси Украинанинг Қрим бўйича резолюциясини қабул қилди 

Фото: РИА Новости

БМТ Бош ассамблеяси Украинанинг Қримда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги резолюциясини қабул қилди. Аввалроқ Бош ассамблеянинг иқтисодий қўмитаси бу резолюцияни молиялаштиришдан бош тортганди. 

Ҳужжатнинг қабул қилинишига 65 давлат овоз берган, 27 давлат қарши чиққан, 70 давлат бетарафлик билдирган. 

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Бош ассамблеядаги нутқида “ушбу резолюциянинг ҳаддан ташқари сиёсийлаштирилгани, ишончсиз ва сохта маълумотларга асосланганини” айтган. Унинг таъкидлашича, Қрим 2014 йилгача Украинанинг ночор ҳудуди бўлган, “Киевда қрим татарлар ҳақида Қрим бой берилгандан кейингина ғамхўрлик қилина бошланган”.

Россия вакилининг айтишича, ҳозирда яриморолда “бахтиёр инсонлар” яшайди ва барчага Қримга ташриф буюришни ҳамда “у ерда дам олаётган украиналиклардан уларнинг ҳуқуқлари камситилаётгани-йўқлиги ҳақида сўрашни” таклиф қилган.

“Россия ўз ҳудудида, жумладан Қримда эркинлик ва озодлик ҳимояланишини кафолатлайди”, деб ўз сўзларини якунлаган россиялик дипломат.

Top