Жаҳон | 09:37 / 24.12.2018
18488
1 дақиқада ўқилади

Дубайдаги савдо марказида рекорд катталикдаги арча ўйинчоғи осиб қўйилди

Фото: Twitter/The Dubai Mall

Дубайдаги The Dubai Mall савдо-кўнгилочар марказида дунёдаги энг катта ва эҳтимол энг оғир Янги йил арчаси ўйинчоғи осиб қўйилди. Пўстидан тозаланган апельсин кўринишидаги шарнинг баландлиги 6,6 метрни, эни 4,7 метрни ташкил қилади, оғирлиги эса 1100 кгдан ошади.

Ўйинчоқ яна 4 та бошқа катта ўлчамли ўйинчоқ билан январь охиригача одамларни хурсанд қилиб туради.

Ушбу арча безаги Гиннесс рекордлар китобига дунёдаги энг катта арча ўйинчоғи сифатида киритилди. Маълум қилинишича, ўйинчоқни йиғиб, уни жойига илиб қўйиш учун 15 кишидан иборат жамоа уч кун меҳнат қилишига тўғри келган. 

 

Мавзуга оид