Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда қуюқ туман сабабли 50 та машина тўқнашди
Фото: AP
Ҳиндистондаги шосседа 50 та автомобилнинг қуюқ туман ва кўриш масофаси пастлиги туфайли тўқнашиб кетиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, бир неча инсон жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости NDTV телеканалига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳодиса Харьяна штати Жажар шаҳри яқинидаги Рохтак-Ревари трассасида содир бўлди. Тўқнашган автомобиллар орасида мактаб автобуслари ҳам бор. Жабрланувчилар шифохоналарга олиб кетилди, улардан ўн нафари жуда оғир аҳволда.
Йўлда юз берган авария оқибатида икки километр масофадаги тирбандлик пайдо бўлди.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026