Сардор Рашидов: «Локомотив»да менга тўла имкон беришмади»

«Локомотив» ҳужумчиси Сардор Рашидов Осиё Кубоги олдидан журналист Хайрулла Ҳамидовга интервью берди.
Суҳбат давомида Сардор Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ва ноябрь ойларидаги йиғинларига чақирилмагани нима сабабдан рўй бергани, сўнгги йилларда ўйинида пасайиш кузатилаётгани, Осиё Кубогидаги рақиблар ва бошқа шу каби мавзуларда сўз юритди.

– Эшитишимизча, Сурия билан ўртоқлик учрашувидаги ўйинингиз терма жамоа мураббийларига ёққан, аммо видеоёзувни кузатишганидан сўнг уларда Рашидов ҳимояга қайтиб ўйнамас экан, деган эътироз уйғонган. Бу қанчалик рост?
– Ҳимояга ёрдами тегмайди, дейишгани ҳақида ўзим ҳам эшитдим. Тўғриси, ўзим ҳам тан оламан, юз фоиз орқага қайтиб, ҳимоявий ўйин кўрсатишга унчалик ҳам йўқман.
Қатар ва Австралия билан ўйинларда жароҳатим ҳам бор эди. Чақирилган тақдиримда ҳам, терма жамоага ёрдам бера олмасдим. Орқага қайтиб, [ҳимояга] ёрдам бермаслигим, мен учун дарс бўлди. Мураббийнинг айтган сўзини эшитдим. Келгуси ўйинларда орқага қайтиб, жамоага ёрдам бериб, мураббий хоҳлаганидек йўл тутишга ҳаракат қиламан.

– Қатарнинг «Ал-Жаиш» клубида ўйнаган пайтингизда Ламушининг ҳам услуби шунақароқ бўлган. Ўйинни ҳимоядан ташкил этиш услуби Куперда ҳам азалдан бор. Шундан келиб чиқсак, балки сизга осонроқ бўлар? Ёки Ламуши ва Купер тактикаси ўртасида фарқ борми?
– Ламуши ҳужум уюштирадиган уч нафар футболчига ортга қайтишни тавсия қилмасди. Улар олд чизиқда қолиб, фақат гол уриш ва жамоага ғалаба олиб келишини кўпроқ хоҳларди. Энди, у – араб футболи.
Купер – Европа футболини кўрган мураббий. Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Имконият берилса, бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, гол уриш керак бўлганда гол уриб, жамоага ёрдам беришга интиламиз.
– Тўрт йил олдинги Осиё Кубогида ҳам қатнашгансиз. Саудия Арабистони билан ўйинда дарвозабоннинг оёқлари орасидан гол ургандингиз. Мухлислар ўша Сардор Рашидовни кутишяпти. Лекин охирги 1-2 йил «Локомотив»да кўпроқ захирада қолиб кетяпсиз. Бу жароҳат билан боғлиқми ёки ростдан ҳам ўйинингизда пасайиш бўлдими?
– Тўғрисини айтаман, «Локомотив»да менга юз фоизлик имкон берилгани йўқ. Бу нарсани мураббийга ҳам, жамоа раҳбариятига ҳам айтганман – менга тўла имконият берилмади. Иккинчидан эса, бошқа давлатдан келганимдан сўнг ўрганиш бироз қийин бўлди. Чунки Ўзбекистонда охирги марта уч йил олдин ўйнагандим. Худо хоҳласа, бу сафарги Осиё чемпионатида тўрт йил олдингидан ҳам яхшироқ Сардор Рашидовни кўришади.

Ҳужумчи Ўзбекистон термасининг Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари орасидан Уммон термасини алоҳида ажратиб кўрсатди:
– Уммон Япониядан кучсиз, деб ўйламайман. БАА ва Қатарда ўйнаганимда уларнинг ўйинини кўрганман. Уммон – биз учун ноқулай рақиб; фақат бир марта ютиб, тўрт марта ютқазганмиз. Бу – бир. Иккинчидан, Уммон Кўрфаз кубогида биринчи ўринни олган. Бу мусобақада Саудия ҳам қатнашган. Охирги 8та ўйиндан буён ютқазмай келяпти.
Ҳозир халқимиз Уммон ва Туркманистон билан ўйинлар осон бўлади, деб ўйлаши мумкин. Ўйлашимча, бизга энг қийини Уммон бўлади, Япония эмас. Чунки биринчи ўйинимиз Уммон билан. Бу терма ҳимояда ўйнаб, кўпроқ қарши ҳужумга чиқади. Бизни кутиб турган энг қийин ўйин – Уммонга қарши баҳс. Агар биринчи турда юта олсак, уёғи осон бўлади, деб ўйлайман.
Маълумот учун, бу мавсум «Локомотив» сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган 27 ёшли ҳужумчи Суперлиганинг 23та учрашувида майдонга тушиб, бир ўйинда ўртача 50 дақиқадан ҳаракат қилди ва 8та гол муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча БАА-2019га йўл олувчи якуний таркиб маълум қилинган эди. Рўйхатдан Сардор Рашидов ҳам ўрин олган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tesla робот-таксисининг биринчи оммавий синовлари йўлларда муаммоларга олиб келди
Фан-техника | 20:51
-
Қозоғистонда армияга SMS орқали чақиришга рухсат берилади
Жаҳон | 20:48
-
YouTube жонли эфир ўтказиш учун минимал ёш талабини оширади
Жаҳон | 20:46
-
Хитойлик олимлар инфекцияларни даволовчи микроробот яратди
Фан-техника | 20:38
Мавзуга оид

16:51 / 03.08.2023
«Пахтакор» ёзги трансфер ойнасида Сардор Рашидов ва яна 4 футболчи билан хайрлашди

20:43 / 24.06.2022
Сардор Рашидов Қатар клубига трансфер қилинди

19:45 / 31.01.2022
Сардор Рашидов «Пахтакор» билан шартнома имзолади

17:01 / 27.09.2021